Биласизми? Сульшер - кетма-кет 2 та ўйинда ҳам Клоппга енгилмаган АПЛдаги биринчи мураббий
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер ҳамон "Ливерпуль" устози Юрген Клопп учун мағлуб этиб бўлмас мураббий бўлиб қолмоқда.
Хабарингиз бор кеча АПЛ нинг 9-турида МЮ ўз майдонида “Ливерпул”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Бу норвегиялик мутахассис “қизил иблислар” бошқарувига келгандан буён мерсисайдликлар билан қайд этилган кетма-кет 2-дуранг бўлди.
Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Сульшер Клопп АПЛда кетма-кет 2 та ўйинда енга олмаган ягона мураббийга айланди.
Фикрлар