Биласизми: Хави “Ал Садд”нинг ОЧЛдаги энг тез голига муаллифлик қилди

Бундан бироз олдин ОЧЛ 4-туридан ўрин олган Қатарнинг “Ал Садд” клуби ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди.

“Ал Садд” футболчиси Хави бугунги ўйиннинг 3-дақиқасида, аниқроғи 2 дақиқа 28 сония ичида “аждарлар” дарвозасини ишғол этишга эришди.

Шу тариқа, испаниялик футболчи “Ал Садд”нинг ОЧЛдаги энг тезкор голи муаллифига айланди. Бундан олдинги натижа 2008 йил Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасига қарши кечган баҳсда гол киритган Эмерсонга тегишли.

Унинг гол киритиши учун ўшанда 2 дақиқа 35 сония етарли бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!