Осиё чемпионати. Бир дзюдочимиз олтин, беш нафари эса бронза медали учун татамига чиқади

Хитойнинг Ордос шаҳрида ўтказилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи кунги саралаш баҳслари якунига етиб, кечки финал дастурида медаллар учун курашадиган жуфтликлар маълум бўлди. 

Ўзбекистон терма жамоасининг олти нафар аъзоси Осиё чемпионати медаллари учун курашадиган бўлди. Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов олтин, Музаффарбек Тўрабоев, Эрназар Сарсенбаев, Умида Ниғматова, Барчиной Қодирова ва Маржона Кўчимова бронза медали учун татамига чиқади. 

ФИНАЛ
+100 кг: Алишер Юсупов — Ли Сеон Гёб (Корея Республикаси)

Бронза медали учун
-78 кг: Маржона Кўчимова — Барчиной Қодирова 

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон)

+78 кг: Умида Ниғматова — Аида Тоишебекова (Қозоғистон)

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Одҳу Тсеценценгел (Мўғулистон)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!