Бир футболчига нақд 6 гранд клуб қизиқмоқда

"Жирона” қанот ҳимоячиси Мигель Гутьеррес ўз клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, 22 ёшли чап қанот ҳимоячисининг хизматларига "Бавария", "Арсенал", "Челси", "Тоттэнхем" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташшқари, Гутьерреснинг собиқ жамоаси "Реал" футболчини саккиз миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга.

Чунки Гутьерреснинг 50 фоиз трансфер ҳуқуқи ҳамон "қироллик клуби"га тегишли. Жорий мавсумда Мигель барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, испаниялик ҳимоячи 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!