Бир ғалаба
Ads
"Реал"нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Кашима Антлерс" устидан қозонгани жамоага бир неча рекордларни келтирди.
 
Энг аввало "Реал" мавсум бошидан буён мағлубиятсиз ўйинлари сонини 26 тага етказиб, клуб тарихидаги рекорд натижани қайд этди. Шунингдек, Зинедин Зидан шогирдлари ўтган мавсумни қўшиб ҳисоблаганда жами 37 учрашувдан буён мағлубиятнималигини билмай келмоқда. Бу ҳам "Реал" учун рекорд натижа ҳисобланади.
 
Ниҳоят, Зинедин Зиданнинг ўзи 11 ой давомида шогирдларини учта совринга етаклади ва клуб тарихида ҳеч ким эришмаган натижани қайд этди.