Бир ҳафта ичида Почеттино ҳақида қарор ўзгарди
Маурисио Почеттино кейинги мавсумда ҳам "Челси"да қолади.
Лондон клуби келаси ҳафта мураббий бўйича бир қарорга келади. "The Guardian" нашрининг ёзишича, Почеттино раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Клубдагилар Маурисиони жамоада олиб қолиш энг оқилона қарор, деб ҳисоблайди. Фақатгина кенгашнинг баъзи аъзолари аргентиналик билан ишлашни давом эттиришга ишончлари комил эмас.
Қайд этилишича, бир неча ҳафта аввал Почеттинонинг кетиши эҳтимоли баланд бўлган. Бироқ охирги учрашувларда қайд этилган натижалар клубдагиларнинг фикрини ўзгартирди.
Айни вақтда "Челси" АПЛ турнир жадвалида 37 турдан сўнг 60 очко билан 6-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар