Бир клубда 10 йилдан ортиқ тўп сурган футболчилар рамзий терма жамоаси (ФОТО)
Ads

Дунёга машҳур Bleacher Report нашри Европанинг кучли бешлик чемпионатларида бир жамоада 10 йилдан кўпроқ муддатдан буён тўп суриб келаётган футболчилар рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Унга кўра ушбу рамзий терма жамоага қуйидаги футболчилар киритилди:

Хулиан Сперони ("Кристал Пэлас", 2004 йилдан буён), Серхио Рамос ("Реал", 2005 йилдан буён), Жерар Пике ("Барселона", 2008 йилдан буён), Венсан Компани ("Манчестер Сити", 2008 йилдан буён), Марсело ("Реал", 2007 йилдан буён), Даниэле Де Росси ("Рома", 2002 йилдан буён), Серхио Бускетс ("Барселона", 2008 йилдан буён), Аарон Рэмзи ("Арсенал", 2008 йилдан буён), Франк Рибери("Бавария", 2007 йилдан буён), Лионель Месси ("Барселона", 2003 йилдан буён), Марек Хамшик("Наполи", 2007 йилдан буён).