Бир кўз билан ҳам профессионал лицензияни қўлга киритиш мумкин

  • 26 июнь, 10:13
  • 0
  • MMA

Бир кўзи йўқ бўлсада профессионал лицензия олишга муваффақ бўлган америкалик жангчи Д'Андре Тара Майли UFC да иштирок этаётган россиялик Шарабутдин Магомедовга ҳам лицензия олишга деярли ҳеч нарса халақит бермаслигини айтди.

2013 йилдан буён турли кичик промоушенларда қатнашган ва 10 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайт этган Майлининг таъкидлашича, у ҳеч қачон кўриш муаммоларини яширишга ҳам уринмаган. Унинг сўзларига кўра, кўп нарса спорт комиссиясига боғлиқ: у жанг ўтказадиган учта штатда лицензия олишга муваффақ бўлган, аммо рад этишлар ҳам бўлган - улардан бири туфайли, хусусан, Bellator даги дебюти икки йилга сурилган. 

Эслатиб ўтамиз, UFC раҳбари Дана Уайт яқинда Ар-Риёдда бўлиб ўтган "UFC On ABC 6" турниридан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Магомедов қачондир Қўшма Штатларда жанг қилишига шубҳа билдирди ва ҳозирча уни фақат Яқин Шарқда бўлиб ўтадиган мусобақаларга жалб этишни режалаштираётганини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!