Бир ўйинда 11 та гол: Месси жуда хурсанд!

  • 07 Feb 09:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессининг ўғли Тьяго ҳудди отаси каби сермаҳсул футболчи бўлиб етишаётганини кўрсатди.

Tecno

Лео 2023 йилнинг ёзида “Интер Майами”га кўчиб ўтганида унинг ўғли Тьяго ҳам ушбу клубнинг болалар жамоасига қабул қилинган эди.

12 ёшли Тьяго Месси 13 ёшгача футболчилар иштирокида ташкил қилинган “МЛС кубоги U-13” мусобақасида ажойиб натижа қайд этди. Ёш ҳужумчи “Атланта” билан бўлган баҳсда рақиб дарвозасига 11 та гол урди.

Ушбу учрашув “Интер Майами” тарбияланувчиларининг 12:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунлади.

Лионель Мессининг ўзи бир ярим йил муқаддам АҚШга кўчиб келганидан бери майамиликлар жамоаси сафида жами 39 та учрашувда иштирок этиб, жами 34 та гол ва 18 та ассист муаллифи бўлган эди.

Comments

You must be logged in to commet!