Бир қанча собиқ футболчилар мураббийлик лицензиясини қўлга киритишди

Италия футбол федерацияси УЕФАнинг А лицензиясини олган мураббийлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу лицензия ПРО даражасидан бир поғона паст бўлиб, унинг қўлга киритганлар 18 ёшгача бўлган жамоалар, олий дивизион клубларининг захира жамоалари ва иккинчи дивизион клубларида бош мураббий бўлиш имконини беради. Италияда уни олган мутахассислар исталган аёллар ёки эркаклар жамоаларини бошқаришлари мумкин.

Лицензия олган янги мураббийлар орасида футболчилик фаолиятини "Салернитана"да якунлаган "Бавария"нинг собиқ вингери Франк Рибери, "Интер"нинг собиқ дарвозабони ва сардори, ҳозирда "нерадзуррилар"нинг U 17 жамоасида ишлаётган Самир Ханданович, Италия терма жамоасининг собиқ футболчилари Доменико Кришито ва Алессандро Диаманти ҳам бор.

Шунингдек, рўйхатда "Милан"нинг собиқ бош мураббийи Стефано Пиолининг ўғли Жанмарко Пиоли ҳам борлиги қайд этилган. У отасига "россонерилар" билан ишлаган даврда видео таҳлилчи сифатида ёрдам берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!