Бир қатор ҳакамларимиз БААда малака оширмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар Бирлашган Араб Амирликлари таклифига биноан, ушбу давлатда бўлиб ўтаётган семинарда иштирок этмоқда. Бу ҳақида ЎФА расмий "Телеграм" саҳифаси маълумот бермоқда. 

"26-29 март кунлари Бирлашган Aраб Aмирлигининг Дубай шаҳрида ВAР ҳакамлари учун ўқув семинари ташкил этилмоқда.

БAA футбол ассоциацияси таклифига биноан ўзбекистонлик 7 нафар ҳакам ушбу семинарда иштирок этмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик ФИФA инструктори Фарҳод Aбдуллаев мазкур семинарда маъруза ўқиди.

Илгиз Танташев 29-март санасида бўлиб ўтадиган БAA – Ҳиндистон ўртоқлик учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Aндрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради", - деб ёзади расмий канал. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
27/03/2021 23:23
Бу хакамлар БААга укишга кйтган пулини чикариш учун Фудбол Клубларидан пул олиш юлини хам пухта урганиб кйлса керак
Дилшод Даврлнов
27/03/2021 23:23
Бу хакамлар БААга укишга кйтган пулини чикариш учун Фудбол Клубларидан пул олиш юлини хам пухта урганиб кйлса керак