Бир умрга футболдан четлатилган Бабаян яна ўзбек футболига қайтди. Бунга ким рухсат берди?
Ads

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян "Локомотив" клубида иш бошлагани ҳақида хабар эълон қилинди. Ваҳолангки, у бундан аввал Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ўша пайтда федерация деб юритилар эди) ижроия қўмитаси бюросининг 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилганди.

Ташкилот расмий сайтида чоп этилган хабарда жумладан шундай дейилган эди:

"Самвел Бабаян “Пахтакор” футбол клубида фаолият борган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритгани аниқланди. У жамоа тепасига янги раҳбарият келаётганидан хабар топгач, клуб билан битими 2018 йил сўнгига қадар бўлган футболчилар шартномасини 2017 йил қилиб ўзгартирган. Бундан кўзланган асосий мақсад — йил сўнгида эркин агентга айланадиган футболчиларни хорижий клубларга сотиб, моддий манфаат кўриш бўлган.

Айнан мана шу манфаат таъсирида у мамлакатнинг бош жамоасини ҳам кўнгилдагидек бошқара олмади ҳамда футболчиларга бўлган нохолис муносабати сабаб, терма атмосферасига салбий таъсир кўрсатди. Самвел Бабаян термага номзодларни саралаб олишда асосан ўзига маълум футболчилар билангина ишлаган ҳамда барча клубларга тенг муносабатда бўлмаган. Шунингдек, тажрибали мураббий ҳамда мутахассисларнинг фикр ва тавсияларини инобатга олмаган.

ЎФФ Ироқўми Самвел Бабаяннинг 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинлари давомида тартиб-интизомни йўлга қўймагани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилмагани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, ишига масъулиятсизларча ёндошиб, ўзбек футболининг юзи бўлган миллий жамоа даражасини тушириб юборганини ҳам инобатга олиб, унинг бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди.

Маълум бир футболчиларни хориж клубларига сотиш ва моддий манфаат кўриш мақсадида, гарчи уларнинг савияси талабга жавоб бермаса ҳам, доимий равишда муҳим ўйинларда миллий терма жамоанинг асосий таркибида майдонга туширишни оқлаш қийин. Айниқса бу каби ишлар бош жамоа натижаларига салбий таъсир кўрсатса.

Бундан буён Ўзбекистон футболидаги ҳар бир мураббий ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда масъулиятни чуқур англаган ҳолда, фаолият юритадиган жамоаларида тартиб-интизомни йўлга қўйиб, футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб бориши ва натижа учун жавобгарликни ҳис этиши талаб қилинади.

Футбол соҳасидаги ҳар бир мураббий ва мутахассис фаолияти ЎФФ томонидан асосли тарзда ўрганиб чиқилади ва тегишли чоралар кўриб борилади".

Бироқ, Бабаян яна бинойидек футболга қайтди. Лекин, бир умрга футболдан четлатилган мутахассисни футболга қайтишига ким руҳсат берди?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўтган йил апрель ойида берган интервьюсида ҳам Бабаян ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарган эди:

— Бабаян масаласи нима бўлади? Бунгача унинг четлатилгани ҳақида ўқигандик. Футболга қайтганини Латвия нашларидан билдик.

— Унинг борасида позициямиз ўзгармайди. Миллий терма жамоадан ўз манфаати йўлида фойдаланган деб ҳисоблаганимиз учун ҳам яқин орада ўзбек футболига қайтаришни режалаштираётганимиз йўқ. ЎФА қарори фақат биз учун амалда бўлади. Халқаро миқёсда эса омадини берсин. Энди бизнинг футбол фақатгина битта инсонга қараб қолмайди, фақат бир киши ҳаммасини ўз ҳолича ҳал қилиб ташламайди. Ҳамма бир ёқадан бош чиқаришга интилади. Шунингдек, насиб бўлса мундиални ўтказиб олсак, хорижлик тажрибали мутахассисни ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз.

Хўш, Умид Аҳмаджонов бундай кескин фикрларидан бир йил ҳам ўтмасдан Бабаян яна ўзбек футболига қайтди. Хатто уни бир умрга футболдан четлатган ЎФА ҳам уни футболга қайтиши ҳақида лом-лум демади. 

Шахсан менинг Самвел Бабаянга нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ (ЖЧ йўлланмасини барбод қилганини ҳисобга олмаганда). Аммо, гап бу ерда ЎФАнинг принципи ҳақида кетмоқда.

Хуллас саволлар жуда кўп, бироқ, уларга жавобни ЎФА раҳбариятидан кутиб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тохиржан Холмирзаев
26/02/2019 18:58
ЭНГ КАТТА ТАТАЛИЗАТОРЧИ КАЙТИБТИДА ЭСИЗ ЛОКОГА КИЙИН БУЛАДИ МУМИНЖОНОВ НИ УСТОЗИ БУ БАБАЯН ЭНДИ ИЛХОМНИ КАЙТАРИНГЛАР УФА ГА КИМ ПУЛ ТАШЛАСА УША ХАК ЭКАН. АХМАДЖОНОВНИ ХУРМАТ КИЛАРДИМ ЭЭЭ ПАЗОООР
&
Лео Месси
26/02/2019 19:24
Суперлига жамоаларининг кўпайиши...Бабаянни қайтиши...ЎФА яна бир бор тупурган тупигини қайтарволяпти..
Shohruh Rahmatov
27/02/2019 01:27
Zamon zoʻrniki, Tamosha koʻrniki boʻlib qoldi bizada qani haqiqat yuqolsin ARA babayan
Shohruh Rahmatov
27/02/2019 01:25
Biz bir qadam oldinga tashlashimiz uchun fudbolni emas oʻz nafsini oʻylaydigan odamlarni umuman fudbolimizga yaqinlashtirmasligimiz kerak
Dilmurod Xojiev
26/02/2019 22:29
Уфа дегани бир лавзи йок ташкилот эканда йо мухлислани устидан куладими булар йетар узбек футболини устидан кулганлариз
Dilmurod Xojiev
26/02/2019 22:28
Уфа дегани бир лавзи йок ташкилот эканда йо мухлислани устидан куладими булар йетар узбек футболини устидан кулганлариз
Dilmurod Xojiev
26/02/2019 22:27
Уфа дегани бир лавзи йок ташкилот эканда йо мухлислани устидан куладими булар йетар узбек футболини устидан кулганлариз
&
Sash
26/02/2019 21:53
Boshqa joyga sig'magan fudboldigi kana. Bukrini go'r tug'rilaydi. Umidjon akayam nima qilsin.
LV Zohid
26/02/2019 19:58
Obbo tinib tinchimagan odamlar-e
&
Лео Месси
26/02/2019 19:23
Агар Бабабая ўзбек футболи учун ноёб мутахассис бўлганида тўғри тушунардик...лекин у футболнинг душманику..
&
Alisher
26/02/2019 19:18
всё через одно место у нас????
Илхом Anvarov
26/02/2019 18:59
Ким рухсат берди деб ёзманглар! Коррупция рухсат берган! Гап тамом вассалом!!!
&
Xayrulla Ahmadjonov
26/02/2019 18:54
Hammasi til yog'lama
&
Лео Месси
26/02/2019 18:49
ЎФАда принцип борми ўзи?
26/02/2019 19:59
Jichcha bo'sayam bor manimcha :)