Бир ярим йиллик танаффус ёхуд Сульшер Фреднинг голига қандай изоҳ берди?

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фред кеча Европа лигаси 1/16 босқичи доирасида "Брюгге" дарвозасига иккита гол киритишни уддалади.

26 ёшли бразилиялик футболчи учун ушбу гол сўнгги 18 ойдан буён дастлабки голи бўлди. У сўнгги бор 2018 йил сентябр ойида "Вулверхэмптон" дарвозасини ишғол қилишни уддалаган эди.

Жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер эса ушбу вазиятга ҳазил аралаш изоҳ берди.

"Мен барча учун хурсандман, бироқ Фред... У мен хаётлигимда гол ура олишига ишончим комил эмас эди. Чунки у бир қанча имкониятларни гол билан якунлай олмаётган эди.

Аммо у бир голини ўнг, иккинчисини чап оёқда киритди. Бу биз учун хазил мавзуга ҳам айланган эди. Бироқ у гол уришни уддала. У учун хурсандман", - дейди Сульшер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!