Бир йилда бешта соврин ютган Гвардиола энди нима қилишини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан кейин янги режалари ҳақида гапирди.
“Шаҳарликлар” 2023 йил давомида Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги, Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.
- Йил жуда зўр ўтди. Биз тарихнинг яна бир катта бўлимини ёпдик. Биз ютишимиз мумкин бўлган барча совринларга сазовор бўлдик. Энди бу натижаларни яна такрорлашга ҳаракат қиламиз.
Финал учрашувининг бошида омадимиз келди. Тезкор гол урдик. Кейин “Флуминенсе” 10-12 дақиқа ақлбовар қилмас даражада зўр ўйнади. Ўшандаёқ баҳс қанчалик қийин ўтишини тушуниб етдик. Иккинчи гол бизга ёрдам берди. Балки бу голга муносиб бўлмагандирмиз.
Иккинчи бўлимда эса, ўйин услубини ўзгартирдик ва анча яхши ҳаракат қилдик, - деди Хосеп Гвардиола.
Испаниялик мураббийнинг шогирдлари рақибни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Гвардиоланинг ўзи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан бош мураббийга айланди. Бу рекорд натижа ҳисобланади.
Фикрлар