Бирданига 62 нафар ўйинчи футболдан четлатилди

Камерун футбол федерацияси чемпионатнинг плей-офф босқичидан 62 нафар ўйинчини четлатди.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, улар ёши ҳақидаги маълумотларни сохталаштирганликда айбланмоқда.

Футболдан четлатилганлар орасида 17 ёшли Уилфрид Натан Дуала ҳам бор. У яқинда ўтказилган Африка Миллатлар кубогида ушбу мусобақа тарихидаги энг ёш футболчиси сифатида қайд этилганди. Ҳужжатларда бу ўйинчи 2006 йилнинг 15 май куни туғилгани ёзилган. Бироқ, энди Камерун футбол федерация бу сана нотўғри кўрсатилганини таъкидламоқда.

Дисквалификация туфайли жами 15 та клуб футболчиларидан айрилди. Улардан биттасида 13 нафар ўйинчи четлатилган. Уилфрид Натан Дуала ўйнаётган “Виктория Юнайтед” етти нафар вакилидан айрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!