Биринчи лига. "Орол" ўз таркибига Олий лига ўйинчиларини қўшиб олди

Бугун Биринчи лига бахсларининг иккинчи давра баҳсларига старт берилади. Шунга монанд жамоалар иккинчи давра аввалидан таркибларини кучайтиришга эришмоқдалар.
Нукуснинг "Орол" жамоаси ҳам ўз таркибини маҳоратли ижрочилар билан тўлдиришга муваффақ бўлдилар. Бош мураббий Тимур Турдиев ўз таркибига Олий лига ҳавосидан баҳра олган ўйинчилар Наврўзбек Хаипов "Обод"дан, Дамир Низанов "Динамо"дан келиб қўшилишди. Жамоа яна "Хоразм" ўйинчилари Жавлон Примбетов ва Элдор Шухратбеков орқали кучайтирилди. Бу орқали нукусликлар ўз олдига юқори ўринларни эгаллашни мақсад қилганлар.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Орол" жамоаси сафарда "Хотира-79" жамоаси билан куч синашадилар. Учрашув Уйчи шахрида соат 17:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!