Биринчи лигада иштирок этувчи жамоа Антальяга йўл олди
Ads

Биринчи даврани яққол пешқадам холда, кўтаринки руҳда якунлаган "Цементчи" футболчилари кеча ярим тунда Тошкент сафарига жўнаб кетдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тонг саҳарда пойтахтга етиб келган жамоа аъзолари бугун эрталаб Республика Олимпия кўмитаси биносида жойлашган тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтдилар. Тушликдан сўнг барча футболчи ва мураббийлар "HOTEL UZBEKISTAN" меҳмонхонасига жойлашдилар. 

Эртага эрталаб жамоа футболчилари ва мураббийлар штабидан иборат делегация Тошкент аэропорти орқали Туркия давлатига учиб кетадилар!

Жамоа аъзолари ушбу сафари давомида иккинчи давра олдидан яхши маданий хордиқ чиқариш ва вазиятга қараб баъзи бир жамоалар билан назорат учрашувини ўтказишни ҳам режага киритганлар.

"Цементчи"нинг Туркиядаги сафари 18-20 июль санасигача давом этади.