Биринчи марта Мбаппе "Парк де Пренс"да гол урган ўйинда ПСЖ ютқазди

Кеча Лига 1 доирасида ПСЖ ўз уйида "Лорьян"ни қабул қилди. Ўйиннинг 15 дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Ашраф Ҳакими ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. Кейинчалик Мбаппе гол уриб, учрашувда мувозанатни тиклади. Бироқ "Лорьян" сон устунлигидан фойдаланиб, яна икки бор гол урди. ПСЖ биринчи марта "Парк дес Принcес"да Килиан Мбаппе жамоа учун гол урганида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар омадсизликка қарамай, 33-турдан кейин 75 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Иккинчи ўриндаги “Марсель” ҳисобида 70 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!