Бирорта Европа клуби бунча тўламайди: Неймар янги жамоасидаги маоши ошкор бўлди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар тез орада “Ал-Ҳилол” жамоасига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Ҳар икки клуб бу трансфер масаласида бир тўхтамга келган.

Неймарнинг ўзи ҳам Парижни тарк этиш илинжида Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмаслиги айтилмоқда.

Франция матбуотининг ёзишича, 31 ёшли ҳужумчи “Ал-Ҳилол” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. Унга кўра, саудияликлар футболчи билан икки мавсум ҳамкорлик қилади ва бу вақт мобайнида 160 миллион еврога яқин маош тўлайди.

Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Тажрибали ҳужумчи парижликлар сафида жами 173 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 118 та гол ва 77 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!