"Бёрнли" бош мураббийи Дастан Сатпаев ўйинига қандай баҳо берди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг «Бёрнли» жамоаси бош мураббийи Ники Хайен жамоага янгидан қўшилган футболчилар, жумладан, қозоғистонлик ҳужумчи Дастан Сатпаевнинг илк ўйинлардаги ҳаракатларини баҳолади.

Янги мавсум Чемпионшип мусобақасида икки тур ўтказганидан сўнг «Бёрнли» ҳисобида фақат бир очко бор. Шунингдек, жамоа Англия лига кубогида ҳам муваффақиятсиз ўйнаб, иккинчи босқичда «Брэдфорд»га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди. Шунга қарамай, Ники Хайен Дастан Сатпаевнинг ўйинидан мамнунлигини билдирди.

«Дастан жуда яхши ўйнади. У рақиб дарвозаси учун доимий хавф солади, майдонда фаол ҳаракат қилади. Лекин бу — унинг ва бошқа янги футболчиларнинг илк ўйинлари. Шу боис лиганинг юқори суръатига тўлиқ мослашишлари учун уларга бироз вақт керак. Бизга керак нарса — шу вақтни бериш, холос. Машғулотларда уларнинг қай даражада ишлаётганини кўриб турибмиз ва эндиликда шу меҳнатни майдонда намоён этиш муҳим», — деди мураббий учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Шанба куни, 29 август санасида, «Бёрнли» Чемпионшипнинг учинчи тури доирасида сафарда «Норвич» жамоасига қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!