Битта ўйинда иккита жароҳат! "Манчестер Юнайтед" учун яна бир бош оғриқ

"Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши тўқнашувда нафақат мағлубиятга учради, балки ўйинда иккита футболчисининг жароҳат олгани ҳам маълум бўлмоқда. 

Учрашувнинг иккинчи тайм бошида Рафаэль Варан захирага олинди. Унинг ўрнинга майдонга тушган Жонни Эванс ҳам 66-дақиқада алмаштирилди. Ўйиндан кейин эса Тен Хаг бу борада ҳеч нарса дея олмаслигини таъкидлаб ўтди. 

32-турда МЮни "Ливерпуль"га қарши баҳс кутиб турибди. Мазкур учрашувда жамоага Варан ва Эвансдан ташқари Лисандро Мартинес, Виктор Линделёф, Люк Шоу, Тайрелл Маласия каби ҳимоячилар ёрдам бера олмаслиги мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!