Битта ўйинда иккита жароҳат! "Манчестер Юнайтед" учун яна бир бош оғриқ
"Манчестер Юнайтед" Европа лигасининг чорак финалида "Севилья"ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди. Қизиқарлиси, учрашувдаги барча голлар манчестерликлар томонидан киритилди. Забицер дубль қилган бўлса, Малация ва Мангуайр ўз дарвозасини ишғол қилди.
Мазкур ўйинда МЮ мухлислари учун яна бир оғриқли воқеалар содир бўлди. Дастлаб Магуайр иккинчи тайм бошида Вараннинг ўрнига ўйинга туширилди. Маълум бўлишича, франциялик ҳимоячи жароҳат олган. Бундан ташқари, Мартинес ҳам сафдан чиқди. Икки футболчи қачон майдонга қайтиши номаълум.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Тен Хаг икки жароҳат ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу жуда ёмон. Биз кутишимиз керак. Мен ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Варан билан гаплашдим. У сўнгги ҳафталарда оғриқ борлигини айтганди", - деди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар