Биволнинг навбатдаги эҳтимолий рақиби маълум!

  • 14 ноябрь, 2023, 10:08
  • 0
  • Бокс

Pound-for-pound етакчиларидан бири ва WBA йўналиши бўйича ярим оғир вазндаги амалдаги жаҳон чемпиони (79,4 кг) Дмитрий Бивол (21-0, 11 КО) 23 декабрь куни Саудия Арабистонида рингга қайтишга ҳозирлик кўрмоқда, дея хабар беради шарҳловчи Ден Рафаэл. Унинг рақиби америкалик Ричард Ривера (25-1, 19 КО) бўлиши кутилмоқда.

Ричард 32 ёшда, 2017 йилдан буён профессионал рингда иштирок этиб келади ва фаолиятидаги ягона мағлубиятни кўп карра жаҳон чемпиони Баду Жекдан қабул қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Бивол ўзининг 2022 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида суперўрта вазн тоифасида (76,2 кг) собиқ жаҳон чемпиони мексикалик Гильберто Рамиресни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!