Биз футболчимизни “Барса”га бермаймиз!

“Аякс” бош директори Эдвин ван дер Сар жамоа ҳимоячиси Нуссер Мазрауининг кетишига йўл қўймаслигини айтди. Футболчининг амстердамликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

Биз Нуссерни қўйиб юбормаймиз ва сафимизда олиб қоламиз. Бу қандай тугашини ўзингиз яхши биласиз, - деди Эдвин ван дер Сар.

24 ёшли марокашлик футболчига “Барселона” жиддий қизиқмоқда ва унинг трансферини сўраб, агент Мино Райолага мурожаат қилган. Бу ўйинчига аввалроқ “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо оғиз солаётган эди.

Мазрауи жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида 14 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урди ва иккита голга ассистентлик қилди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!