“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида «спорт ойлиги» бошланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан май ойи Республикамизда спорт ойлиги деб эълон қилинди. Бугун МОҚ қўл урган ушбу янги лойиҳага старт берилди. Унда илгари сурилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” жумласи юзлаб ёш спортчиларнинг қалбидаги шиорга айланди. Айнан ушбу шиор билан бошланган янги флешмоб секин-аста Республикамиз ҳудудини қамраб олмоқда.

Табиийки, бундай йирик спорт тадбири спортимиз фахрийларини бефарқ қолдиргани йўқ.

“Бола ёшлигида телевизор қаршисида туриб спортга бўлган қизиқиши ортади, унга меҳр беради. Ота-онаси ҳам бундан хурсанд бўлиб, фарзандини шу спортга беришни бошлайди. Ўзбек халқи тўй-маросимларида кураш қилади. Шу каби тадбирларда жуда ҳам кўп иқтидорларни кўриш мумкин. Биз ҳам шу тўй курашларида иштирок этиб, катта спортга келдик, жаҳон кўрдик, дунё биринчилиги ва Олимпия ўйинларида иштирок этдик. Ўйлаймманки, бундай оммавий спорт тадбирларининг ташкил қилиниши янги номларни кашф қилишда катта ёрдам беради”, – дейди дзюдо бўйича Пекин Олимпиадаси финалчиси Абдулло Тангриев.

Спорт ойлиги 31 майга қадар давом этади. Унда юртимизнинг барча туман ва шаҳарлари бўйича кўплаб оммавий мусобақалар ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, якунда Республика босқичи бўйича ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!