Биз учун нохуш хабар!

  • 2 апрель, 2022, 22:01
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Иброҳимҳалил Йўлдошев фаолиятини Россиянинг "Нижний Новгород" жамоаси сафида давом эттиряпти. 

Бугун у ўз жамоаси билан "Ростов"га қарши ўйин ўтказди. Мазкур баҳсда Кержаков шогирдлари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Афсуски, учрашувнинг 62-дақиқасида Йўлдошев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Ҳозирча унинг ҳолати ва қачон сафга қайтиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилгани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, "Нижний Новгород" айни вақтда РПЛнинг 23 туридан сўнг 27 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 9-ўринида бормоқда. 



Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хужакулов Хуршидбек
03/04/2022 10:30
Афсус зўр футболчи шу бола