Биз Хамзат Чимаевнинг бутун арсеналини кўрамиз, агар...
Таниқли UFC жангчиси Камару Усмон ўрта вазнда амалдаги чемпион Хамзат Чимаев ва собиқ чемпион Шон Стрикленд ўртасидаги эҳтимолий тўқнашув ҳақида гапирди.
"Шонни тутиш жуда қийин. У зарбалардан қочадиган ғалати услубга эга. Хамзатнинг эса ҳозирча битта қуролини биламиз. Агар у ҳам иш бермаса, биз Чимаевнинг бутун арсеналини кўрамиз", - деди нигериялик.
Маълумот учун, ҳали расман эълон қилинмаган бўлса-да, кўплаб хориж нашрлари Хамзатнинг кейинги рақиби сифатида Стриклендни айтмоқда.
Фикрлар