Бизга “Барса” ўйинчиси келсин!
“Барселона” академияси истеъдодларни тарбиялашдан тўхтамайди. Каталония клуби тизимидан етишиб чиққанлар орасида Марк Касадо асосий жамоага қўшила олган бахтиёр футболчилардан.
22 ёшли универсал ярим ҳимоячининг ўсиши Англия клублари эътиборини тортди. Айниқса, “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета бу ўйинчига катта умид билан кўз тикмоқда.
“Арсенал” мураббийлар штабидаги мутахассислар Касадони майдон марказидаги мувозанат ва жисмоний кучни таъминлай оладиган ўйинчи сифатида Лондонга олиб келишни режалаштиряпти.
Марказий ярим ҳимоя “канонирлар” имкон қадар тезроқ мустаҳкамламоқчи бўлган позиция ҳисобланади. Бу зонага асосий номход Марк Касадо бўлиб турибди.
Аммо “Барселона” испан футболчисини осонликча қўйиб юбормайди. Микель Артета эса, каталонияликларни Касадони трансфер қилишга кўндириш учун анча тер тўкишига тўғри келади.



Фикрлар