Бизга бунақа ҳужумчи керак эмас
“Ювентус” раҳбарияти машҳур ҳужумчи Мойзе Киндан воз кечишга қарор қилди. Туринликлар уни “Фиорентина”га трансфер қилиш бўйича иш олиб бормоқда.
Мавсумни учинчи поғонада якунлаган “Ювентус” чемпионатнинг 38 та учрашувида жами 54 та гол урди. Бу А Серия клублари ўртасида тўққизинчи кўрсаткич.
Мойзе Кин мавсум давомида 19 маротаба майдонга тушиб, бирорта маротаба рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Шу боис, клуб Кин ўрнига кўп гол ура оладиган форвард қидирмоқда. Туринликлар нишонида “Атлетико”дан Альваро Мората ва “Болонья”нинг энг яхши тўпурари Жошуа Зиркзее турибди.
Мойзе Киннинг ўзи ҳам муҳитни ўзгартириш мақсадида “Фиорентина”га ўтишга розилик берган. Бу трансфер 12 миллион евро эвазига амалга оширилиши кутилмоқда.
Фикрлар