Бизга ўт, тўлиқ ўйнайсан! "Манчестер Юнайтед" қишда "Сити" ҳимоячисини олмоқчи
Футболчи ҳам "Сити"дан норози
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти қишки трансфер ойнасида «Манчестер Сити» билан Жазоир терма жамоаси ҳимоячиси Райан Аит-Нури бўйича келишувга эришишни режалаштирмоқда.
Africafoot нашри маълумотича, 25 ёшли Аит-Нури клубида доимий таркибдан жой олишни истаяпти. У ўйин амалиёти етарли эмаслигидан норози ва шу боис қишда жамоасини ўзгартиришга тайёр.
Манбага кўра, ҳимоячи учун асосий даъвогар сифатида айнан «Манчестер Юнайтед» тилга олинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, «Манчестер Юнайтед» жазоирлик футболчини ўтган ёздаёқ ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ ўшанда «Манчестер Сити» билан музокаралар муваффақиятсиз якунланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Раян Аит-Нурининг амалдаги шартномаси «Манчестер Сити» билан 2030 йил июнига қадар мўлжалланган. Мутaxассислар ҳимоячининг эҳтимолий трансфер қийматини тахминан 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)