Бизга ўт! Винисиусни ҳаваскор клуб чақирди

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор мухлислар билан ўзаро муносабатда мунтазам муаммоларга дуч келади. Ҳатто, Испанияда Винисиусни доимий шикоятлари ва мухлислар билан тортишувлари сабаб ҳамма жойда ёқтиришмайди, деган фикр мавжуд.

Аммо унинг тарафдорлари ҳам йўқ эмас. Масалан, “Баньеса” ҳаваскор жамоаси раҳбарияти яқинда Винисиусни қўллаб-қувватлаб, уни ўз таркибига таклиф қилди.

- Агар “Реал”даги мавжуд вазият сени қониқтирмаса, бизга кел, - деди клуб президенти Гонсало Прието.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус 2019 йилдан буён Мадриднинг “Реал” клубида ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Томонларнинг ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралари самара бермаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!