Бизга Рамос керак эмас!

“Реал” билан янги шартнома борасида келиша олмаган Серхио Рамосга “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола харидор бўлаётгани хабар қилинган эди.

Бироқ, “шаҳарликлар” раҳбарияти уларда испан ҳимоячисининг хизматларига эҳтиёж йўқлиги ҳақида маълум қилди. Маълумотларга қараганда, “Сити” хўжайинлари жамоадаги ўйин вақтидан норози бўлиб юрган Натан Аке ва Эмерик Лапорт жамоадан кетган тақдирда ҳам Серхио Рамосга ҳеч қандай таклиф билдирилмайди.

Мутахассислар бундан миш-мишларни футболчининг агентлари ўйинчига нисбатан бошқа клублар эътиборини жалб этиш ва “Реал” раҳбарларини Рамосга талаб катта эканига ишонтириш учун атайин тарқатишини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!