Бизга Вейналдум керак эмас!
Яқинда жароҳати туфайли “Рома”га ёрдам бера олмаётган Жоржиньо Вейналдум қишки трансферлар ойнаси вақтида “Фейеноорд”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Бундан ташқари, журналистлар бу клуб “Интер” ҳимоячиси Стефан де Врейга ҳам қизиқаётгани ёзилди.
Бу маълумотларга “Фейеноорд” бош мураббийи Арне Слот ўз муносабатини билдирди.
- “Фейеноорд” топ-клубларда тўп тепаётган футболчилар оладиган маошга яқинлаша олмайди. Шуни инобатга олиб, Вейналдум ва де Врей трансферлари ҳақиқатга тўғри келмайди, - деди Арне Слот.
“Рома” Вейналдумни ўтган ёзда ПСЖдан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган эди. Лекин оғир жароҳат олган нидерландиялик ярим ҳимоячи Рим клубига ёрдам бера олмаяпти.
Фикрлар