Бизникиларни Туркияда ҳам тўхтата олишмаяпти!
29 мартдан 5 апрелгача Туркиянинг Истанбул шаҳри 34 халқаро "Ахмет Кюмарт Босфор" хотирасига бағишланган турнирга мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этдилар. 5 нафар боксчи билан финалга етиб келган вакилларимиз, якунда мағлубиятсиз одимлаб барчаси олтинни нақд қилишди. Ушбу натижа эса, умумжамоа ҳисобида биринчиликни таъминлади. Бу халқаро турнирда ҳам етакчилигимизни кўрсатиб қўйдик.
Ғолибларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-65 кг. Илҳомжон Эргашев
-48 кг. Робияхон Бахтиёрова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
-60 кг. Ситора Турдибекова
+80 кг. Собирахон Шохобиддинова
Мураббийлар: Шаҳзода Умарова, Фаррух Жўраев, Баҳодир Нуруддинов, Анвар Карабеков.
Мусобақада Валихан Анашев ҳакам сифатида фаолият олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар