Бизнинг кўчада ҳам яна байрам бўлади!
Бразилиянинг "Сантос" клуби сенсацион тарзда ўзининг 111 йиллик фаолияти давомида биринчи марта маҳаллий чемпионат олий лигасини тарк этди. Бу Бразилия учун ҳам, “Сантос”да ўйнаган футболчилар учун ҳам ҳақиқий зарба. Неймар бундан хафалигини билдирди.
"Бизнинг кўчамизга ҳам байрам қайтади, бизга яна табассум қайтади", - деб ёзади Неймар ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2009 йилдан 2013 йилгача "Сантос"да ўйнаган, кейин "Барселона"га ўтган.
Фикрлар