Бизнинг тўқнашувимиз Муҳаммад Али ва Жорж Форман жанг қилган рингда бўлиб ўтади
Халқаро бокс шон-шараф зали аъзоси Майк Тайсон ватандоши, беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши бўлажак жанг тафсилотлари билан ўртоқлашди.
"Қулоқ солинг, шартнома аллақачон имзоланган. Менимча, мазкур баҳс 25 апрель куни Африкада ўтказилади. Мухлисларга оралиқ вазнда саккиз раунддан иборат шоу кўрсатамиз. Албатта, буни интиқлик билан кутяпман. Мен Конгода аввал ҳам бўлганман. Флойд билан тўқнашувимиз Муҳаммад Али ва Жорж Форман бир вақтлар жанг қилган рингда бўлиб ўтади", - дея Тайсоннинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow" портали.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон охирги бор Жейк Полга қарши баҳс олиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб бўлганди.
Фикрлар