Боатенг: Оилам мен учун биринчи ўринда туради
Ads

Хабарингиз бор кеча “Лас-Пальмас” клуби ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг испан клуби билан оилавий сабабларга кўра амалдаги шартномасини муддатидан аввал бекор қилган эди. Гана терма жамоаси собиқ аъзоси ушбу ҳолатни қуйидагича изоҳлади.

“Лас-Пальмас” учун ўйнашни истамай қолишим бу фаолиятимдаги энг оғир вазиятлардан бири бўлди. Айтишим мумкинки, бу менинг қарорим ва бунинг ужун жавобгарликни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Мен ўз оиламни жуда соғинаман. Аввал бу ҳиссиётни бу қадар кучли эканлигини сезмасдим. Энди эса бунинг акси. Ўғлинг ёнингда бўлмаслиги бу жуда қийин. Оила доим биринчи ўринда бўлиши керак”, - дейди Боатенг Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 30 ёшли футболчи фаолиятини “Айнтрахт” клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.