Боатенгнинг режаларини ўзгартириб юборган ким?
“Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Флик бош мураббий бўлишидан олдинроқ келажагим ҳақида ўйлай бошлагандим. Ҳозир ўзимни қулай ҳис қиляпман ва жамоада қолишга иштиёқим бор. Бутун эътиборим “Бавария”га ва мавсумнинг қолган қисмига қаратилган.
Менга мураббий ҳамда раҳбариятнинг ишончи керак эди ва у қайтди. Флик тайинланишидан олдин ҳам мен яхши шуғулланар эдим, аммо ўзимни кўрсатишим учун имкон берилмасди. Шу сабабли мен жамоа ритмига қўшила олмадим. Флик бошиданоқ мен унинг режаларида бор эканимни айтди. Энди яна футболдан завқ оляпман”, - дейди Боатенг.
Фикрлар