Бобир Абдихолиқов Европа клубига ўтди

"Насаф"ни эркин агент мақомида тарк этган ҳужумчи Бобир Абдихолиқов фаолиятини Украина чемпионатида давом эттиради. 

SPORTS.uz нашрига маълум бўлишича, Бобир Украинанинг "Рух" жамоаси билан шартнома имзолаш учун учиб кетди. Сайтимиз журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг хабар беришича, Бобир янги жамоаси билан икки йиллик битим имзолайди. 

Маълумот учун, айни пайтда "Рух" 14та ўйиндан сўнг 10 очко билан мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!