Бобир Тагиев Абу-Дабида жанг қилади! (фото)

25 июнь куни БААда профессионал муай-тай кечаси ташкил этилади. Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган мазкур кечада ҳамюртимиз Бобир Тагиев ҳам иштирок этади.

72 кг вазн тоифасида жанг қиладиган вакилимиз амалдаги "WBC Max Muay-thai" чемпионлик камари соҳиби, франциялик Валентин Тибога қарши жанг қилади. Камар учун кечадиган ушбу баҳс кечанинг "Main card"идан ўрин олган.

Айни кунларда Бобир Тагиев Ўзбекистон К-1 федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раҳбари Хожиакбар Ҳакимов томонидан ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғинида мураббий Ҳусан Мажлимов ҳамда Зуфар Сулаймонов қўл остида жангга тайёргарлик кўрмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртимизга муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

bobir tagiyev

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)