Бобоусмон Батуров: Биринчи рақамли боксчиларга қарши ҳамма кучли тайёргарлик кўриб келади

  • 3 ноябрь, 2020, 11:10
  • 0
  • Бокс

2 ноябрь куни - 69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки жангини Муҳсинбек Корабоевга қарши ўтказиб, кейинги босқичга йўл олган Бобоусмон Ботуров жангдан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чемпионат қийин ўтишини олдиндан билар эдим. Негаки, биринчи рақамли боксчиларга қарши ҳамма кучли тайёргарлик кўриб келади. Карантин сабабли анчадан буён жанг қилмагандим, баҳс бироз қийин бўлди. Чемпион бўлишга ҳаракат қиламан. Энг яхши боксчи учун бериладиган "Руфат Рисқиев кубоги"ни олишни истардим, бироқ менга насиб қилиши жуда қийин масала. Чунки ўз услубимни техник-тактик жиҳатдан кучли,  деб ҳисобламайман, жанговар усулда ҳаракат қиламан. Мени вазнимда кучли боксчилар кўп. Уларнинг орасида Билолбек Мирзахалиловни финалгача етиб боради, деб ўйлайман", - деди Ботуров.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!