Бобур Давлатов: Беш кишидан иборат ҳимоя чизиғини ёриб ўтишнинг ўзи бўлмади
"Мавсум бошида ғалаба қозониш қийинчлик туғдиради, мана-ман деган тажрибали футболчи ҳам мавсум бошида ҳаяжон билан ҳаракатланади. Бу асосан биринчи ғалабагача давом этадиган ҳолат. Мана бугун гол уришга ва жамоамизнинг ғалабасига ўз ҳиссамни қўшишга эришдим бунинг учун жамоадошларимга ва стадионга ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.
Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, “Сўғдиёна” жамоаси ҳам ажойиб ўйин ташкил қиладиган жамоа. Беш нафар ҳимоячини ёриб ўтишни ўзи бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда жамоадошларимиз билан бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилганимиз ўз самарасини берди", - деб Давлатовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар