Бобур Қосимов: “Бухоро”га қарши ўйинда жамоамизга осон бўлмайди

 

Олий лига 7-тур доирасида “Машъал” сафарда “Бухоро” меҳмони бўлади. Ушбу баҳс олдидан муборакликлар аъзоси Бобур Қосимов ўйин олди фикрларини билдириб ўтди.

- Ўтган турда биз дуранг қайд этдик. “Бухоро” эса мағлубиятга учради. Демак, мухлисларни яна бир шиддатли учрашув кутиб турибди. Олдинги мавсум “Машъал” Бухорода ва Муборакдаги ўйинда ғалаба қозонган. Шу боис бухороликлар реванш олиш учун курашадилар. Биз эса осонгина таслим бўлмаймиз. Жамоамизга омад ёр бўлсин, - дейди Қосимов.

Маълумот ўрнида, “Бухоро” – “Машъал” учрашуви 22 апрелда бўлиб ўтади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!