Бодибилдингчиларимиз Жанубий Кореяда муваффақият қозонишмоқда
Айни кунларда Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида бодибилдинг ва фитнеснинг WBPF йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида 11-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатда Ўзбекистон спорт делегацияси таркибидан Темур Собиров бошчилигидаги 2 нафар мураббий, 2 нафар ҳакам ва 12 нафар спортчи ўрин олган. Уларнинг сарф-харажатлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилмоқда. Қувонарлиси вакилларимиз мусобақанинг биринчи куни битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишди.
Яна олдинда икки кун бор ва вакилларимизда яна медаллар жамғариш имконияти бор.
Павел Умурзақов-олтин
Анжелина Осепян -кумуш
Фикрлар