Ads

Либертадорес кубоги финалида “Ривер Плейт”га имконият бой берилгач бош мураббий Гильермо Скелотто билан ҳамкорликни давом эттиришни хоҳламаган “Бока Хуниорс” раҳбарияти ушбу лавозимга муносиб номзод топди.

Берилган маълумотларга қараганда “Бока”нинг янги устози Густаво Альфаро бўлади. Айтиш лозимки, 56 ёшли аргентиналик мутахассис айни дамда “Уракан” клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮдан истеъфога чиққан Жозе Моуриньога ҳам “Бока Хуниорс”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.