Бокс. 2 декабрь куни "Ҳумо арена"да ўтказиладиган профессионал бокс оқшомидан олдин ўтказиладиган маросимлар
“LIFT Promotions” томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни”ни юқори савияда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 2 декабрь куни “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.
Ушбу бокс кечасида Фазлиддин Ғоибназаров, Жамшид Каримов каби маҳоратли боксчиларимиздан ташқари, Арманистон, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби мамлакатлардан ҳам маҳоратли чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилади.
Бокс оқшомидан олдин 30 ноябрь куни “Frankfort” меҳмонхонасида соат 18:00 да қуръа ташлаш ҳамда Пресс-конференция тадбири ўтказилади. Бундан ташқари, 1 декабрь куни соат 11:00 да Face to Face маросими ҳам ташкил этилади.
Маълумот учун, жанглар 2 декабрь соат 18:00 дан 24:00 га қадар давом этиши ва 10 та жанг ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар