Бокс. 8 нафар боксчимиз жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади!

  • 24 ноябрь, 2022, 10:40
  • 0
  • Бокс

Испанияда ўтказилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, ярим финал босқичида рингга кўтарилган 10 нафар вакилимиздан 8 таси ғалаба қозониб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди. Ярим финал натижалари:

-48 кг: Гулсевар Ғаниева - Новаоанни Нунес (Доминикан Республикаси) 3:2

-70 кг: Азиза Зокирова - Лаура Моран (Ирландия) 5:0

-81 кг: Олтиной Сотимбоева - Стиген Соренсен (Норвегия) 3:2

-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Ашиш (Ҳиндистон) 3:4

-67 кг: Жавоҳир Умматалиев - Леви Барнес (Англия) 4:1

-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Кристиан Баррера (Куба) 5:0

-75 кг: Саҳобат Ҳусанова - Каролина Солано (Колумбия) 0:5

-57 кг: Бахтиёр Асадов - Чада Фиппс (АҚШ) 4:1

-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Алексис Веита (Куба) 3:0

-80 кг: Раҳматилло Бойматов - Франк Рейносо (Куба) 5:0

Эслатиб ўтамиз, финал жанглари 25 ва 26-ноябр кунлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!