Бокс: Аёллар ўртасидаги сўнги финал жанги ғолиби Дилдора Сайдуллаева бўлди. Барча натижалар билан танишинг!

  • 14 декабрь, 2022, 12:00
  • 0
  • Бокс

Мана бир неча кундан буён "Юнусобод" спорт мажмуасида давом этаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Муросасиз жанглардан кейин финал йўлланмасини қўлга киритган чармқўлқоп усталари бугун мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш учун рингга кўтарилишади. Эркаклар ўртасидаги финал жанглари 17:00 дан старт олади. Ҳозирда эса аёллар ўртасидаги ҳал қилувчи жанглар бошланди.

Шу тариқа аёллар ўртасидаги финал жанглари якунланди. 17:00 дан бошлаб эса, қизиқарли қарама-қаршиликлардан иборат бўлган эркаклар ўртасидаги финалларни ҳам эътиборингизга матнли тарзда ҳавола этиб борамиз. 

+81 кг:

Ҳадичабону Эргашева (Наманган) - Дилдора Сайдуллаева (Навои) - Сайдуллаева ғалаба қозонди

- 81 кг:

Сахобат Ҳусанова (Жиззах) - Мумтозбегим Қосимова (Наманган) - Ҳусанова ғалаба қозонди.

- 75 кг:

Соҳиба Рўзметова (Хоразм) - Машҳура Солинбоева (Жиззах) - Рўзметова ғолиб чиқди!

- 70 кг:

Мавлуда Мавлонова (Қашқадарё) - Азиза Зокирова (Жиззах) - Мавлонова ғалаба қозонди!

- 66 кг

Навбаҳор Ҳамидова (Фарғона) - Шаҳнозахон Қодирова (Тошкент) - Ҳамидова ғалаба қозонди ва яна бир бора мамлакат чемпиони бўлди!

- 63 кг:

Зиёда Ярашова (Бухоро) - Ҳадичабону Абдуллаева (Жиззах) - Абдуллаева ғалаба қозонди.

- 60 кг:

Райхона Қодирова (Қашқадарё) - Рашида Тагирова (Қорақалпоғистон) - Тагирова чемпионликни қўлга киритди!

- 57 кг:

Маҳлиё Ҳабибуллаева (Жиззах) - Ситора Турдибекова (Самарқанд) - Турдибекова ғалаба қозонди ва олтин медаль!

-54 кг:

Нигина Ўктамова (Самарқанд) - Мухлиса Хушвақтова (Жиззах) - Ўктамова чемпионликни расмийлаштирди!

- 52 кг

Феруза Казакова (Тошкент вилояти) - Нозимахон Бултурова (Андижон) - Казакова олтин медаль соҳиби!

- 50 кг:

Азиза Ёқубова (Андижон) - Сабина Бобақулова (Бухоро) - Ёқубова Ўзбекистон чемпиони!

- 48 кг:

Фарзона Фозилова (Бухоро) - Саидахон Раҳмонова (Андижон) -  Фозилова ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!