Бокс. Аёлларимиз Болгариядаги халқаро турнирда 8 та медаль қўлга киритди

  • 22 сентябрь, 2022, 20:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Болгарияда бокс бўйича аёллар ўртасида ташкил этилган VIII “Балкан” халқаро мусобақаси якунланди.

Tecno

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Ҳамюртларимиздан Азиза Якубова (-50 кг) ҳамда Мавлуда Мавлонова (-70 кг) финалда зафар қучиб, олтин медални қўлга киритди. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз:

Олтин медаль:
-50 кг: Азиза Якубова
-70 кг: Мавлуда Мавлонова

Кумуш медаль:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медаль:
-57 кг: Ситора Турдибекова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!