Бокс: Бобо Усмон Батуров ҳам чорак финалда
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган бокс баҳсларининг 69 кг вазн тоифасининг нимчорак финал босқичида ҳамюртимиз Бобо Усмон Батуров хитойлик Эрсун Маимаитиу Кионгга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли кечган жангда вакилимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Бироз аввал эса Шунқор Абдурасулов ҳам ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олган эди.